dc.description.abstract |
Мақолада семизликда буйраклар шикастланиши сабабларининг замонавий асослари келтирилган.
Семизликда буйраклар шикастланиши авж олиб боришига тизимли АГ ва подоцитлар фаолиятининг
бузилиши салмоқли ҳисса қўшади. Тизимли АГда буйраклар шикастланиши РААТнинг фаоллашиши
билан тушунтирилиб, бунда буйрак гемодинамикасини сурункали бузилиши нефроангиосклероз жа раёнини авж олиб боришига олиб келади. Буйрак коптокчаларидаги босимни ошиши оқибатида капи лярлар деворини таранглашиши базал мембранадаги подоцитлар шикастланишига олиб келади. Се мизликда коптокчалар гиперфильтрацияси оқибатида подоцитлар зичлиги ва сонини камайиб бориши
кузатилиб, бу эса, ўз навбатида, гломерулосклерозга олиб келиши мумкин. Жараёнда қатор биологик
фаол моддалар ҳосил бўлиши, жумладан нефрин ва β1
-трансформацияловчи ўсиш омили секрецияси
кучайиши буйрак ва унинг синусидаги ёғ тўқимаси экстрацеллюлляр матриксида I ва IV тип коллаген лар, эластин, ламин ва фибронектинлар тўпланишига сабаб бўлади. Демак, юқорида кўрсатилганлар
асосида, шундай хулоса қилиш мумкинки, семизликка боғлиқ нефропатия жуда кўплаб патологик
жараёнлар оқибатида юзага келади. У буйракларда ривожланган қатор морфологик ва функционал
ўзгаришлар, хусусан эндотелиал дисфункция, коптокчалар базал мембранасининг қалинлашиши ва
гипертрофияси, гломеруломегалия, протеинурия, гломерулосклероз, тубулоинтерстициал фиброз ка биларни ўз ичига қамраб олади. |
en_US |