Abstract:
Сўнгги йилларда беморларда мавжуд бўлган ёки асосий касаллик негизида юзага келган ва ундан фарқ қиладиган хасталикларга алоҳида эътибор берилмоқда. Аҳоли ўртасида ўлимнинг етакчи сабабларидан бири юрак қон-томир (ЮҚТ) касалликлари ҳисобланади ва ҳар йили жаҳонда 17 миллион киши унинг оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Улар орасида сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) асосий ўрин тутади ва аксарият ҳолларда бунга коморбидлик ҳолатларининг мавжудлиги сабаб бўлади. Ҳақиқатдан ҳам энг кўп коморбидлик СЮЕ кузатилади ва бу ўртача 92% ташкил этади. Юқори коморбидлик сурункали касалликлар оқибатидаги ўлим кўрсаткичларининг ортишига, ҳаёт сифатининг пасайишига хамда ижтимоий мослашувнинг бузилишига олиб келади. Шу сабабли СЮЕ мавжуд беморларда кузатиладиган коморбид касалликларни эрта ташхислаш, самарали даволаш хамда олдини олиш зарурлиги тиббиётнинг долзарб муаммоси хисобланади