Abstract:
Тос-сон бўғимларининг (ТСБ) шикастланиши - коксит, анкилозловчи спондилоартрит (АС) нинг ўзига
хос кўринишидир. Ҳозирги вақтда ушбу касалликда кокситни даволаш тактикаси ишлаб чиқилмаган. Ушбу
беморларда ўсма некрози омил-α (ЎНО-α) ингибиторларининг самарадорлигини баҳолаш бўйича бир нечта
тадқиқотлар мавжуд. Кокситни касалликни модифицирловчи яллиғланишга қарши дорилар (ЯҚБВ) билан
даволаш ўрганилмоқда.