Abstract:
Глаукомани даволаш ва ташхислаш усуллари тараққиётига қарамай, сўнгги йилларда бу муаммо ривожланган мамлакатларда бедаво курликнинг асосий сабаби бўлиб қолди. Ушбу касалликка доимий диққат қаратилишининг сабаблари унинг анчагина тарқалганлиги, келажакда жиддий хавфи борлиги ва эрта ташхислашнинг кийинлигидир. Кўз ички босими - глаукомали оптик нейропатиянинг жиддий хатар
омили бўлиб, унинг пасайиши касаллик ривожланиши ва зурайиши хавфини
сезиларли даражада камайтиради. КИБни пасайтириш ва баркарор
меёрлаштириш глаукомани даволашнинг асосий вазифаларидан бири бўлиб
колмокда. Айнан шунинг учун КИБ курсаткичини аниклаш глаукомани ташхислашда катта ахамиятга эга ва самарали даволашни бахолашда биринчи уринда туради