Abstract:
Гемотрансмиссив инфекциялар орасида бруцеллёз қора оқсоқ – зооноз инфекция, касалланган хайвонлардан одамларга юқади ва инсон
организмининг аъзолари ва тизимларига кўплаб
шикаст етказиши билан тавсифланади. Бруцелла
– бу мушак-скелет ва асаб тизимларига, лимфа тугунларига ва бошқа баъзи инсон органларига таъсир қилиши мумкин бўлган турли хил бруцеллалар томонидан келиб чиқадиган юқумли касаллик,
кўпинча етарли даволаниш бўлмаса, ногиронликка олиб келади. Эпидемиологияси бўйича бруцеллёз одамларга хайвонлардан юқадиган типик зооноз иефекциядир. Асосан одамларга бу касаллик
бруцеллёз инфекцияси билан зарарланган хайвонларнинг чиқиндилари, сут ва гўшт махсулотлари,
ифлосланган жуни, териси, алиментар йўллар, бевосита контакт бўлганда ва хаво орқали шунингдек,
гемоконтакт, эмизикли болаларга она сути орқали ва она қорнидалигида хам касаллик юқиши мумкин. 1950-йиллардан бошлаб бруцеллёзни қон қуйиш билан юқтириш хавфи ҳақида маълум бўлган.
Қон ва унинг таркибий қисмларини куйишнинг асосий принципларидан бири инфекцион хавфсизликдир