Abstract:
Вирусли гепатит А дунёда жуда кенг
тарқалган ичак гуруҳи инфекциялари қаторига киради. Жаҳон
Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маьлумотига кўра дунё бўйича ҳар
йили 1,5 млн. вирусли гепатит А рўйхатга олинади [11]. Гепатит А
фекал-орал механизми орқали юқадиган, жуда турғун вируслар
чақирадиган юқумли жигар касалликларидан бири ҳисобланади.
Кўпинча, бу ёмон гигиена ва паст ижтимоий-иқтисодий
шароитдаги туманларда содир бўлади. Ривожланган
мамлакатларда гепатит А ҳолатларининг 20-25% га яқини
санитария ва гигиена шароитларининг ёмонлиги билан боғлиқ
бўлган худудларда учрайди