Abstract:
Аффинли хроматография усули билан инсон сочидаги антигенларни аниқлаш, ашёвий далилларни ўрганиш учун эксперт амалиётида кўпроқ ишончли ва афзал усулдир. 25-55 ёшгача бўлган 20 нафар эркаклардан олинган соч намуналарининг 52 объекти текширишдан ўтказилди. 22 та соч намуналар иккинчи Aβ(II), 20 та учинчи Bα(III) ва 10 та 0αβ(I) қон гуруҳларига тегишли. Улардан 38 нафарида соч илдизлари деформацияланган пиёзчали бўлди, қолган 4 ҳолатда эса ҳужайра элементи ва пигментни сақлаган яшовчан бўлмаган колбасимон пиёзчалар қайд этилди.