Abstract:
Менингококк касаллиги дунёнинг
аксарият мамлакатларида соғлиқни сақлаш тизимининг жиддий
муаммоси бўлиб, касалликка чалинган беморларнинг ўлим
ҳолатлари ва ногиронлик даражасининг юқори бўлиши билан
боғлиқ.
Ҳозирги вақтда менингококкларнинг 13 серогуруҳлари
маълум. Патогенлиги бўйича барча менингококклар тенг эмас - энг
хавфли эпидемиялар - A, B, C, W, X ва Y серогруплари
менингококк инфекциясининг умумий кўринишини (ГФМИ)
келтириб чиқариши мумкин. ГФМИ клиник шакиллари оқибатида
келиб чиққан асоротлар ичида ўлим ҳолати юқорилигича қолмоқда
ва минтақага қараб 2-50% гача ўзгариб туради. Болалардаги
юқумли касалликлар орасида ўлим сабаби сифатида МДҲ
мамлакатларида ГФМИ клиник шакли 4-ўринни эгаллайди.