Abstract:
Йилдан-йилга дунё автомобиль йўлларидаги муаммолар ортиб бормоқда. “Йўл белгилари ва сигналлари тўғрисидаги” 1968 йилдаги Женева конвенциясига бағишланган 2006 йилдаги БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК)нинг ҳисоботига кўра, инсонларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги, ташқи муҳитнинг ҳимоя қилинишидаги талабларининг ошиши ва дунё миқёсида шиддатли ривожланаётган технологик прогрессларни ҳисобга олган ҳолда, қоидаларга вақти-вақти билан ўзгартиришлар киритиб туриш кераклиги баён этилган (БМТ ЕИК ҳисоботи Нью-Йорк ва Женева 2007 йил). Афсуски, тахминан юз йиллар давомида дунё миқёсида йўл ҳаракати қоидаларига аянчли ҳодисаларга олиб қилувчи сабабларга қарши кескин чора-тадбирлар кўрилмаган. Мақолада чорраҳалардаги тирбандликлар, йўл транспорт ҳодисалари ва уни оқибатида келиб чиқувчи ўлим кўрсатишини камайтиришга қаратилган фикр-мулоҳазалар баён этилган. Янги йўл белгиси ва ихтиро қилинган светофор ҳақида тўхталиб, юртимиз ва хориж олимларининг хулосаларига кўра, ихтиро қилинган белги ва светофорлар амалда катта муваффақиятга эга бўлиши кутилиши ёритилган.