Abstract:
САЛОМАТЛИКНИ ТАЪМИНЛОВЧИ
МЎЖИЗАВИЙ МЕВА
Ул на гумбаздур, эшигу, туйнугидин йўқ нишон,
Неча гулгун пок қизлар анда айлабдур, макон
Туйнугин очиб аларнинг ҳолидин олсам хабар,
Юзларига парда тортиғлиқ турарлар, бағри қон
Увайсий (анор)
Description:
Агар ёқутдай товланувчи анорнинг шаклига эътибор берсак, унинг тожи худди подшохларнинг бош кийимига ўхшайди. Она заминимиздаги етиштирилаётган анор меваси табиий экологик тоза маҳсулот бўлганлиги боис ҳам бошқа мевалардан тубдан фарқ қилади. Анор юртимизда 2000 йилдан буён етиштириб келинади. Тарихий манбаларда қайд қилинишича, буюк соҳибқирон Амир Темурнинг дастурхонидан анор меваси мунтазам ўрин олган. Мирзо Бобур асарларида Марғилонда “Доно калон” ва “Саммон” навли анорларнинг таърифи қайд қилинган.
Абу Али ибн Синонинг дунёга машҳур тиббиёт қонунларида анорнинг шифобахшлиги шундай қайд этиб ўтилган: “Агар эрталабки нонуштада анор, тушликдаги таомда пиёз, кечда асал истеъмол қилишга одатлансанг, сенинг қонинг кўз ёшидек тоза ва тиниқ бўлади”.