Abstract:
Сўнгги йилларда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг
касбий билим, малака ва кўникмаларини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилмоқда. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув жараёнига ўқитишнинг замонавий шакл ва технологиялари, жумладан масофавий таълим, вебинар технологиялари, автоматлашган мониторинг, электрон портфолио ахборот тизимлари жорий этилмоқда. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-5789-сон Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими тўғрисида маълумотлар берилган.