Abstract:
COVID-19 инфекциясида 27,4% ҳолатларда жигарнинг зарарланиш белгилари кузатилиб, ушбу беморларда касаллик сариқлик, диарея, гепатомегалия, оғиз қуриши, ҳансираш ва нафас олишни қийинлашиши, диспептик белгилар устунлиги билан, 50,0% ҳолатларда оғир кечади. Қон зардобида АЛТ қийматининг кўтарилиш даражаси ҳамда COVID-19 инфекциясининг оғирлик даражаси ўртасида тўғри юқори
корреляцион боғлиқлик мавжуд. Қон зардобида умумий билирубин
қийматининг кўтарилиш даражаси ҳамда COVID-19 инфекциясининг оғирлик
даражаси ўртасида тўғри юқори корреляцион боғлиқлик мавжуд бўлиб,
касаллик оғир кечган беморларда ўт йўлларидаги холестаз ҳолатининг учраш
даражаси юқори бўлди, бу эса вируснинг ўт йўлларига бевоита таъсиридан
далолат беради.