Abstract:
GLOBAL-PPS тадқиқоти баённомаси талаблари бўйича COVID-19 беморлар-
да антибиотиклардан фойдаланиш ва уларнинг балғам бактериологик таҳлилида иккиламчи патогенларни аниқланиши таҳлил қилинди. Беморларни антибактериал даволашда левофлоксацин, меропенем ва цефаперазон сульбактам энг кўп ишлатилган. Бактериал инфекцияларнинг тарқалиши реанимация ва интенсив терапия бўлимида (65,7%) юқори бўлган. Энг кенг тарқалган бактериал патогенлар K.pneumoniae ва S.aureus. COVID-19 беморларни антибиотикларни самарали ва асосли қўлланишини тизимли мониторинг қилишда Global-PPS дасту-
ри истиқболли аҳамиятга эга деб ҳисобланади.