Abstract:
Мақсад:полиангиитли гранулематознинг фаоллиги
ва зарарланиш кўрсаткичларини баҳолашдан иборат.
Материал ва усуллар:гранулематоз полиангиит
билан касалланган 60 бемор кузатув остида бўлиб, улар
2018-2022 йилларда Тошкент тиббиёт академияси кўп
тармоқли клиникасининг ревматология ва кардиорев-матология бўлимларида даволанган ва артрология
бўлимининг амбулатория поликлиника бўлимида куза-тилган ва даволанган. Натижалар:барча 60 беморда
касалликнинг биринчи бошланишида Бирмингем васку-лит фаоллиги шкаласи (BVAS) ва кейинги давр охирида
васкулитнинг шикастланиш индекси (ИПВ) бўйича фа-оллик кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилган. Ўртача BVAS
индекси 18 эди. Кузатув охирида медиан индекс (VDI)
3 эди. Буйрак (44%) ва ўпка (55%) лезёнлари BVAS нинг
умумий қийматига катта ҳисса қўшди. Хулоса:грануле-матоз полиангиитнинг маҳаллий ва диффуз турлари-ни мақсадли даволашда сиклофосфамид ва метил-преднизолон билан пулс терапияси касаллик фаоллиги
ва BVAS кўрсаткичларининг пасайишига олиб келади