Abstract:
Аксиал спондилоартрит (ахСпА) бўлган беморларда локсопрофен натрий препаратининг клиник лаборатор самарадорлиги ва хавфсизлигини ўрганишдир. Тадқиқот Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг ревматология бўлимида 18 ёшдан 55 ёшгача ахСпА билан даволанган 40 нафар беморни ўз ичига
олди. Тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб беомрлар иккита гуруҳга ажратилди: 1-гуруҳ – 20 та бемор амангри 60мг
1кап.х3марта овқатдан кейин, 2-гуруҳ – 20 та бемор эса диклофенак 50мг 1кап.х3марта овқатдан кейин 12 ҳафта
давомида қабул қилдилар.Акс-СпА ли беморларнинг 1/3 12 ҳафта давомидa локсопрофен натрий препаратини 180мг/сут. қабул қилиш диклофенак 150мг/сут. сингари думғаза-ёнбош битишмасида сакроилеит фаоллигини камайтиради. Ножўя таъсирлар учраш частотасига кўра ҳам амангри препарати диклофенак препаратидан кескин фарқ қилмади.