Abstract:
Мақсад: аксиал спондилоартрит билан оғриган беморларни даволашда СЕК препаратининг самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолаш. Материал ва усуллар: тадқиқотда Тошкент тиббиёт Акаде мияси кўп тармоқли клиникасининг ревматология ва ихтисослаштирилган артрология амбулатория бўлимида даволанаётган 38 бемор (28 эркак, 10 аёл) иштирок этди. Улардан 29 таси Нью-Йоркнинг ўзгартирилган мезонларига, 9 таси АSАS 2009 мезонларига жавоб берди. Натижалар: СЕК билан терапия фонида BASDAI ва BASMI индекслари бўйича ижобий клиник самарадорлик, шунингдек, умуртқа поғонаси фаоллиги индекслари ва BASFI индекси билан баҳоланган таянч-ҳаракат тизимининг функционал фаоллигининг
ижобий динамикаси қайд этилди. СЕКни қабул қилиш қониқарли эди. Беморларнинг 23,7 % СЕКнинг салбий ҳодисалари кузатилди. Хулоса: СЕК олган беморларда мушак-скелет тизимининг ҳолатини яхшилашга эришилди, бу умуртқа ҳаракатчанлик кўрсаткичлари динамикаси билан тасдиқланди. Беморларнинг СЕКга нисбатан қабул қилиши қониқарли эди