Abstract:
Бу ўқув дарслигининг фарқ қилувчи ўзига хос хусусиятларидан бири жарроҳлик
соҳасидаги энг охирги илмий ютуқлар даражасида материалларни аниқ, изчил, содда ва тушунарли баён қилинишидир. Ҳар бир мавзу сўнгида келтирилган назорат саволлари, шунингдек, тест саволлари ва клиник мисоллар билан ифодаланган вазиятли масалалар талабалар билимини мукаммал ўзлаштиришига хизмат килади.
Жаҳон андозаси талабларига жавоб берадиган, юқори савияли ва кенг билимли, беморларга парвариш ва даволаш усулларини ҳамширалик жараёнига асосланган ҳолда режа бўйича ўтказадиган, реабилитация ва профилактика усулларини тўлиқ қўллайдиган олий маълумотли ҳамширалар тайёрлашга йўналтирилган.