Abstract:
Олинган маълумотлардан кўриниб турибдики атопик дерматит асосан 2-5 ёшли
болаларда (55,1%), жинси бўйича асосан қиз болаларда (60,8%) кўп учради. Бизнинг
текширувимизда SCORAD индекси бўйича атопик дерматит даражаси: енгил даража 175 ва
ўрта оғир даража 37 нафар беморни ташкил этди. Текширувдаги болаларнинг 64,9%
гастроэнтерологик шикоятлар аниқланди, яни қорин сохасидаги безовталик (59,3%), қоринда
оғриқ (32,1%), кекириш (24,5%) ва кўнгил айниши (15,6%) белгилари безовта қилди. Базан
болалар қусиш (12,8%), қабзият (10,5%) ёки ични суюқ келишига (8,7%) шикоят қилдилар.
Олинган маълумотлар АД даволаш стандартларига замонавий даволаш усулларини киритиш
зарурлигини кўрсатади. Бу ўз навбатида атопик дерматитли беморларда ошқозон ичак тракти
ҳолатини чуқурроқ ўрганишни талаб этади.