Abstract:
Аллергик касалликлар ўртасида катта қисмини терининг аллергик шикастланиши ташкил
қилади.Тадқиқот мақсади атопик дерматит билан касалланган болаларда панкреатик етишмовчиликни
коррекция қилишда фермент препарати самарадорлигини баҳолаш бўлди.Тадқиқот натижасида 69,7 %
беморларда меъда ости бези етишмовчилигининг клиник ва лаборатор белгилари аниқланди, бу эса фермент
препаратларни беришни талаб этади.Олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, 92,5 % беморларда экзокрин
функцияларни бузилишини тўғирлаш, яни нажасда эластаза миқдорининг меъёрлашуви маълум даражада тери
синдромининг регрессиясига олиб келди. Копрологик текширувда нейтрал ёғнинг йўқолиши, эластаза миқдорининг
меъёрлашуви ўтказилган ферментатив даво самарадорлигининг маркери бўлиб хизмат қилади.