Abstract:
АСИТ сублингвал даволаш курсларидан сўнг интермиттирловчи аллергик ри-
нит билан 1-гуруҳдаги 14 нафар (87,5%) беморда ва персистирловчи аллергик ринит билан 2-гу-
руҳдаги 13 нафар (86,6%) беморда ижобий натижа кузатилди (р <0,05). Касалликнинг тўлиқ
клиник ремиссияси интермиттирланувчи аллергик ринит билан оғриган 1-гуруҳдаги 100% бе-
морларда АСИТнинг 2 ва 3-курсларидан сўнг ижобий динамика билан тасдиқланди; жуда кучли
муносабатлар топилди - r= 0.946, р <0.01. Персистирланувчи аллергик ринит билан 2-гуруҳда
беморларда касалликнинг тўлиқ клиник ремиссияси аниқланмаган, аммо 11 нафар (73,3%) бе-
морда АСИТдан сўнг ижобий тенденция (қисман клиник ремиссия) кузатилди.