Abstract:
Машинасозлик корхонасининг асосий цехларидаги меҳнат шароитларини гигиеник баҳолаш шуни кўрсатдики, ишлаб чиқариш жараёнлари бажарилган ишларнинг катта ҳажми, операцияларнинг хилма-хиллиги ва турли хил касбий
гуруҳлар ходимларига зарарли омиллар, шу жумладан шовқиннинг таъсири билан ҳам тавсифланади. Ўрганилаётган корхонада шовқиннинг даражаси ЎзРес 0325-16-сонли СанҚваН бўйича РЭД дан 16,3; 2 ва 5,3 дБА даражага ортиқ эканлигини кўрсатади, бу эса ишчилар организмининг функционал ҳолатидаги ўзгаришларга олиб келади.