Abstract:
Бугунги кунда ревматологияда касалликларни имкон қадар эрта босқичларда аниқлашга кўпроқ
эътибор қаратилмоқда, бу эса даволашда янада қулайликлар яратади. Олимларнинг тахмин қилишича, тизимли
аутоиммун реакциянинг клиник олди даври иммунитетнинг синантроп микрофлора билан ўзаро таъсирининг
бузилиши билан боғлиқ. Секвенсия усули ёрдамида Ревматоид артрит, Анкилозланувчи спондилит ва псориатик
артрит билан оғриган беморларда ичак микрофлорасининг хилма-хиллигидаги ўзгаришлар ўрганилди. Бироқ, ҳал
этилмаган муаммолар сақланиб қолмоқда, чунки асосий эътибор микроб турлари ва касалликлар ўртасидаги ўзаро
боғлиқликни аниқлашга қаратилган. Келажакдаги тадқиқотларнинг фарқи иммуняллиғланиш касалликларининг
микробиомасининг ўрганишда нафақат уларнинг тавсифини, балки микробиота таркибий қисмларининг
функцияларини яқиндан ўрганиш бўлиши керак. Ичак микробиомаси намуналарини узоқ муддатли тадқиқотлар
учун базис яллиғланишга қарши давони тайинлашдан олдин ва самарасиз даво фонида бир неча вақт оралиғида
йиғиш талаб этилади. Бундай тадқиқотлар янги диагностика ва даво усулларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Клиник амалиёт учун ревматик касалликларда эрта диагностика восита сифатида микробиома таҳлилини тавсия
этиш учун.