Abstract:
Тадқиқотга 80 нафар COVID-19 касаллиги билан боғлиқ 5 ҳафтадан 12 ҳафтагача бўлган муддатда ривожланмаган ҳомиладорлик аниқланган аёллар киритилди. Улардан ҳомиладорлиги қайси муддатда ва қайси усулда туширлганлигига кўра иккита асосий гуруҳга бўинди. I-гуруҳни 40 нафар ривожланмаган ҳомиладорлиги 5-6 ҳафталик муддатда вакуум аборт усули ёрдамида туширилган аёллар, II- гуруҳни 40 нафар ривожланмаган ҳомиладорлиги 10-12 ҳафталик муддатда медикаментоз аборт усулида туширилган аёллар ташкил этди, назорат гурухига 20 нафар 6-12 ҳафталик муддатида исталмаган ҳомиладорлик сабабли ҳомиласини олдирган аёллар киритилди.