Abstract:
Бачадон миомаси - аёллар репродуктив тизимидаги кенг тарқалган патологик жараёнлардан биридир. Олимларининг изланишларига кўра, ўрта репродуктив ёшдаги аёлларда 20% дан 40% гача, 35 ёшдан ошган аёлларда 70% гача учрайди [1,2,6]. Бугунги кунда витамин Д нинг етишмовчилиги ва дефицити репродуктив тизим фаолиятига салбий таьсир этиши олимлар томонидан таькидланмокда. Айниқса, аёлларда бачадон миомаси келиб чиқиши ва унинг клиник
кўринишларининг намоён булишида витамин Д нинг аҳамияти борлиги долзарб мавзу булиб қолмоқда [3,4,5,7].