Abstract:
Сурункали юрак етишмовчилиги турли этиологияли камқонлик билан кечганда ташхислашга дифференциал ёндашиш мақсадида комплекс феррокенитик кўрсаткичлар билан биргаликда эрувчи трансферрин рецепторининг аҳамияти ўрганилди. Текширув натижасида эрувчи трансферрин рецепторларнинг қон зардобидаги миқдорини аниқлаш сурункали юрак етишмовчилигида мутлақ темир танқислик ҳолатини баҳолашда юқори даражада ишончли ташхисий маркер эканлиги аниқланди.