Abstract:
Маълумки, СOVID-19 да қатор ҳолларда буйраклар зарарланиши кузатилади. Лекин беморларда “клиник соғайиш” кузатилгандан кейинги даврларда буйрак функционал ҳолати барқарор сақланадими ёки унда яширин ўзгаришлар кузатиладими деган саволларга жавоб излаш замонавий тиббиётниннг муҳим муаммоларидан бири ҳисобланади. Ушбу нуқтаи назардан СOVID-19 ўтказган СЮЕ мавжуд беморларларда буйраклар функционал захираси (БФЗ) ҳолатини муолажалардан олдин ва кейин баҳолаш нафақат илмий, балки амалий аҳамиятга ҳам эга. Шуни ҳисобга олиб биз қайд этилган гуруҳ беморларда СЮЕнинг стандарт давоси билан бирга глюкоза натрий симпортер 2 ингибитори - форсига препаратини БФЗ га таъсирини ўргандик. Кузатувимиздаги беморларда муолажалардан кейин БФЗ 2,8 мартага (р<0,01) ошганлиги аниқланди. Бу COVID-19 вирусини кўп сонли тадқиқотларда келтирилган буйракларга салбий таъсир кўрсатишини нафақат инфекциянинг ўткир даврида балки клиник тузалгандан кейин хам сақланиб қолиши мумкинлиги тўғрисида ўйлашга асос бўлади ҳамда глюкоза натрий симпортер 2 ингибитори гуруҳ дориларининг нефропротектив таъсирини тасдиқлайди.