Abstract:
Кардиоренал синдром ривожланишида фиброз маркерларининг аҳамиятига бағишланган адабиётлар таҳлилини ўрганиш.
Сурункали юрак етишмовчилиги негизида кардиоренал синдром ривожланган беморлрда ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг буйрак ичидаги чегараланган фаоллашуви сўнгги аъзода фиброз жараёнлари ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эканлиги келтирилган. Лекин бунда альдостероннинг камроқ ўрганилганлиги ва унинг буйракда фиброз жараёнлари ривожлвнишидаги аҳамияти қайд этилган.
Шунингдек, альдостерон таъсирида профибротик цитокин TGF-β1 ишлаб чиқарилиши кучайиши ва оқибатда буйракларда тубулоинтерстициал фиброз жараёнлари ривожланиши келтирилган.
Фиброз маркерлари билан альдостерон ва уларни альдостерон генлари полиморфизми билан
боғлиқликда ўрганиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилган.
Сўнгги йилларда фиброз жараёнлари ривожланишида галектин-3 ўрни ва уларнинг альдостерон билан биргаликда таъсир қилиши муҳимлиги сўнгги йиллардаги адабиётлар таҳлили ёрдамида асосланган.