Abstract:
Альдостерон таъсирида буйрак каналчаларида натрий ва сув реабсорбциясининг кучайиши, калий ҳамда магний реабсорбциясининг камайиши, симпатоадренал тизимнинг фаоллашуви парасимпатик тизим таъсири сусайиши, миокард фибробластларининг рағбатлантирилиши ва коллаген синтезининг кучайиши, томирларда эндотелиал дисфункция ривожланиши, барорецепторларнинг сўниши сўнгги йиллардаги адабиётлар таҳлили ёрдамида баён этилган. Бунда альдостероннинг ўрнига алоҳида аҳамият берилган.
Юқоридагиларнинг барчаси сурункали юрак етишмовчилигида буйракда фиброз жараёнларини жадаллаштириб, кардиоренал синдроми кечишини оғирлаштириши ва бу жараёнларни чуқур ўрганиш зарурлиги асосланган.