Abstract:
Ушбу мақолада нофилологик олий ўқув юртлари талабаларининг лингво-маданий компетенцияни шакллантириш масалалари кўриб чиқилади. Маълумки, чет тил таълимини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири- таълим олувчиларнинг чет тилдаги мулоқот қобилиятларини, маданий, ижтимоий ва информацион компетецияларини шакллантириш ва уларни амалда қўллаш билан боғлиқ малака ва кўникмаларини ривожлантиришга асосланган ёндашувлардан фойдаланиш, уларни такомиллаштиришдир. Ушбу жараёнда талабаларнинг лингвомаданий билимларини ривожлантириш ҳам ўзига ҳос аҳамиятга эканлиги баён этилади