Abstract:
Монографияда Тошкент шаҳридаги автокорхона ишчиларининг меҳнат шароитига гигиеник тавсиф берилган. Шаҳар йўловчи автотранспорти ишчиларнинг иш куни хронометражи ўрганилиб, уларнинг меҳнат шароитига гигиеник баҳо берилган. Асосий касбий гуруҳлардаги ишчилар меҳнатининг оғирлиги ва кескинлиги баҳоланган. Касбий гуруҳлар бўйича меҳнат шароитининг синфлари аниқланган. Асосий касбда ишловчи ишчиларнинг меҳнат шароитини ҳисобга олган ҳолда касбий хавф даражаси аниқланиб,
автокорхонадаги ишчиларнинг функционал ҳолати ўрганилган, уларнинг меҳнат қобилиятининг вақтинчалик йўқотилиши бўйича касалланиш кўрсаткичлари таҳлил қилинган. Шу тариқа шаҳар йўловчи автотранспорт ишчиларининг меҳнат шароитларини оптималлаштириш ва иш жараёнини тўғри ташкил қилиш, ишнинг оғирлиги ва кескинлигини камайтириш, меҳнат қобилиятини ошириш ва соғлиғини сақлашга қаратилган илмий асосланган профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.