Abstract:
Аёллар онкологик касалликлари орасида сут безини саратони биринчи ўринни эгаллайди. Эрта клиник босқичларда қўйилган ташхис сут бези саратонини эрта даволаш ва рецидивсиз ҳаётни таъминлаб
беради. Эрта ташхис қўйиш ва ўсманинг биологик
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда даволаш беморларнинг тўлиқ ҳаётга қайтиши ва яшаши учун замин
ҳисобланади. Ҳозирги вақтда скрининг текшируви
сут бези саратонини эрта клиник босқичида аниқланиши ва иккиламчи профилактикаси деб ҳисобланади