Abstract:
Ушбу тадқиқотда COVID-19 инфекцияси тасдиқланган, зотилжам касаллигига
чалинаган беморларнинг 156 тасидан намуна олиниб бактериологик текширув натижалари келтирилган. Бактериологик усул ўтқазишда 535–буйруқ асосида олиб борилди. Намунадаги микроорганизмларни аниқлаш ва миқдорий жихатдан бахолаш учун Голд усулидан фойдаланилди. COVID-19 фонидаги зотилжамнинг даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида иккиламчи бактериал инфекция қўзғатувчи турларини аниқлаш ҳозирги вақтда жуда муҳим.