Abstract:
Тизимли қизил бўрича – сурункали касаллик бўлиб, бунда иммунитетни бошқаришда кўплаб нуқсонлар аниқланади. Тизимли қизил бўрича тарқалиши 100000 aҳолигa 12,5 дaн 40 гачa бўлиб, репродуктив ёшдаги аёлларда нисбатан кўп кузатилади. Тизимли қизил бўричада асаб тизимининг шикастланиши 25 – 85 % беморларда учрайди ва васкулопатия, тромбоз, қон кетиши ва антитаналарнинг бош мия тўқималарига бевосита зарар етказилиши билан боғлиқ бўлади. Қуйида бизнинг кузатувимиздаги клиник ҳолатнинг қисқача мазмуни келтирилган.