Abstract:
Липидларнинг перкосидация жараёни мураккаб биокимёвий
жараён бўлиб инсонлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар тўқима ва ҳужайраларида мембрана
структуравий жараёнларини бузувчи муҳим механизмлардан бири ҳисобланади. Турли
патологиялар ривожланиш (ишемия, гепатит, қандли диабет) [Мартусевич ва бошқ., 2017]
этиологиясида ЛПО жараёни касалликни кучайтириб берувчи омил сифатида қаралади. Бироқ
ЛПО жараёни нормал ҳужайра физиологиясида ҳам маълум бир миқдорда кузатилиши қайд
қилинган [Меньщикова ва бошқ., 2003].