Abstract:
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти саломатлик тушунчасини инсоннинг
жисмоний, руҳий-маънавий ва ижтимоий мукаммаллиги сифатида таърифлайди. Бугунги
кунда бутун дунёда соғлиқни сақлаш тизимида тиббий-психологик хизматнинг роли бир
овоздан эътироф этилмоқда. Соғлиқни саклаш тизимини ислоҳ қилиниши мамлакатимизда
соматик, неврологик ва асаб-руҳий касалликлар профилактикаси, даволаш
реабилитациясида аҳолига тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни тақозо этади. Мазкур
вазият тиббиёт психологлари олдига беморлар психологик саломатлиги ва ҳаёт
даражасини оширишга замин яратувчи психологик хизмат тизимини ташкил этиш
борасида янги вазифаларни куяди.