Abstract:
Сурункали буйрак касаллиги II-III босқичларидаги беморларида буйрак фаолияти бузилиши буйрак фаолиятини белгиловчи кўрсаткичлар бўлган мочевина ва креатининнинг ошиши ҳамда КФТнинг пасайиб кетиши кузатилади, шунингдек босқичма-босқич СБК прогрессив ривожланиб боради. Сурункали буйрак касаллиги II-III босқичларидаги беморларни даволашда гипоазотемик дори воситаларининг қўлланилиши мочевина ва креатининни камайтиради, КФТни ортишига олиб келади. Бу беморларнинг диализгача бўлган даврини узайтиради. Бу эса ўз навбатида беморларимизнинг рухиятига энг ёмон таъсир этувчи омил хисобланмиш ўринбосар терапия ва бошқа экстрокорпорал даво чора-тадбирларига бўлган талабини камайишига олиб келади.