Abstract:
Мақолада кардиоренал синдромли сурункали буйрак касаллиги бор беморларда буйракларнинг экскретор ва фильтрацион функцияси бузилиши маълумотлари келтирилган. Ушбу беморларда сакубитрил/валсартан комбинациясининг буйраклар функционал ҳолатига таъсири кўрсатилган. Беморлар икки гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳ беморлар даволаш давомида сакубитрил/валсартан 200 мг/ сутка, иккинчи гуруҳдагилар эса валсартан 160 мг/сутка миқдорда қабул қилган. Буйраклар функционал ҳолати лаборатор кўрсаткичларга ва буйрак томирлари доплерографиясига асосан баҳоланди. Даволашнинг 30 ва 90-куни ушбу кўрсаткичларнинг контроли ўтказилди. Ушбу комбинациянинг баъзи биохимик кўрсаткичларга ва буйраклар функциясига ижобий таъсири қайд этилди.