Abstract:
Ушбу шарҳда SARS-CoV–2 (Severe acute respiratory syndrome coronavirus 2) инфекцияси келтириб чиқарадиган буйрак шикастланишининг патогенези бўйича эълон қилинган маълумотлар умумлаштирилди ва таққосланди. SARS-CoV–2 вирусининг ренин-ангиотензин-алдостерон тизимига (РAAС) таъсири натижасида, цитокин бўрони, ишемия, ўпка буйрак занжирли патогенетик реакцияси, гиперкоагуляцияси, рабдомиолизи оқибатида буйрак шикастланиши ривожланиши мумкин. COVID–19 билан оғир даражада касалланганларнинг 25–50% ида яққол протеинурия, гематурия, найчалар дисфункцияси кўринишида буйракнинг шикастланиши кузатилади ва тахминан 15% ҳолларда эса ўткир буйрак шикастланиши (ЎБШ) ривожланади. Сурункали буйрак касаллиги (СБК) ва ўткир буйрак шикастланиши (ЎБШ) билан оғриган беморларда COVID–19 инфекцияси ривожланганда улар юқори летал гуруҳга киришади.