Abstract:
Бугунги кунда меъда ва ўниккибармоқ ичак яра касалликлари ахоли ора-
сида кенг тарқалган бўлиб, яра касаллиги патогенезида маҳаллий «ҳимоя» ва «агрес-
сив» омиллар ўртасида мувозанатнинг бузилиши, «агрессив» омиллар устунлиги ва
«ҳимоя» омиллариннинг сусайиши сифатида қаралади. «Агрессив» омиллар ностероид
яллиғланишга қарши воситаларини кўп қўллаш, юқори стресс таъсирида юриш, инфек-
цион омил - Helicobacter pylori ва бошқалар. Яра касаллиги билан оғриган беморларнинг
етарлича ва самарали даволаниш курсини олмаслиги рецидив ҳолатлар такрорланишига
сабаб бўлиши мумкин. (1,2)
Шуни хисобга олган холда яра касаллигини даволовчи ножўя таъсирлари нисбатан кам,
иқтисодий жиҳатдан арзон махаллий дори воситалари яратиш замонавий тиббиётнинг
асосий вазифалардан бири хисобланади (2).
Ўсимликлар қуруқ экстракти йиғмаси 4 хил ўсимликдан ташкил топган қуруқ экс-
тракт: ширинмия (Glycyrrhiza glabra L.), далачой (Hypericum perforatum), бандли кийику-
ти (Ziziphora pedicellata Pazij ), йирикбаргли алқорўти (Mediasia macrophylla Regel ) (1-3).