Abstract:
Комплекс даволаш жараёнида, риносинусит белгилари беморларнинг асосий гуруҳида таққослаш гуруҳига нисбатан 1,2 баравар кам қайд этилишини кўрсатади. Aсосий гуруҳдаги ремиссия давомийлиги таққослаш гуруҳига қараганда 36 кунга ортгани (р<0.05), рецидивлар частотаси 2,4 баравар камайгани аниқланди. Даво курси якунига кўра олинган натижалар, тавсия схема бўйича даволаш яллиғланиш жараёни белгиларининг намоён бўлиши ва учраш частотасининг сезиларли камайганидан далолат беради. Олинган натижалар бурун бўшлиғининг қалоқлардан тезроқ тозаланишини ва бурундан ажралмалар миқдорининг камайишини кўрсатди.