Abstract:
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида тоза ичимлик суви тақчиллиги долзарб масала бўлиб турган бир вақтда, мамлакатимизда аҳолини тоза ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларини яхшилаш борасида кенг қўламли ишлар қилинмоқда. Республикамизда қишлоқ аҳоли яшаш жойларида ичимлик суви билан таъминланиш холати ўртача 48% га тенгдир. Республикамизда марказлашган сув таъминоти 257 та аҳоли яшаш пунктларида мавжуд.