Abstract:
Сурункали миелолейкозли беморларда риносинуситни даволашга тавсия этилган комплекс даво мажмуа самарадорлигини баҳолашдан иборат. Тадқиқотнинг объектисифатида Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИГИАТМ) клиникаси ҳамда уларда даволанаётган 68 нафар беморлар жалб қилинди. Тадқиқотнинг предмети сифатида РИГИАТМнинг маслаҳат поликлиникасида даволанаётган СМЛли беморларнинг тиббий ҳужжатларидан кўчирмалар, шунингдек, рентгенологик, эндоскопик текширув материаллари олинган.Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда клиник лабораторва инструменталтекширув усуллари (касаллик анамнези, шикоятлар, ЛОРаъзоларини объектив кўрик натижалари, бурун олди бўшлиқларини риноскопияси, эндоскопияси, рентгеноскопияси), ҳамда бошнинг компьютер томографияси, статистик тадқиқот усуллари ва тест ўтказишусуларидан фойдаланилган.Олинган натижалар. Комплекс даволаш жараёнида, риносинусит белгилари беморларнинг асосий гуруҳида таққослаш гуруҳига нисбатан 1,2 баравар кам қайд этилишини кўрсатади. Aсосий гуруҳдаги ремиссия давомийлиги таққослаш гуруҳига қараганда 36 кунга ортгани (р<0.05), рецидивлар частотаси 2,4 баравар камайгани аниқланди. Даво курси якунига кўра олинган натижалар, тавсия схема бўйича даволаш яллиғланиш жараёни белгиларининг намоён бўлиши ва учраш частотасининг сезиларли камайганидан далолат беради. Олинган натижалар бурун бўшлиғининг қалоқлардан тезроқ тозаланишини ва бурундан ажралмалар миқдорининг камайишини кўрсатди