Abstract:
Мақсад: оксидланишнинг тўлиқ жараёни асосий технологик параметрларини гигиеник баҳолаш ва хўжалик-маиший чиқинди сувларини тозалашни гигиеник самарадорлигини текшириш. Материал ва усуллар: 1 кун давомидаги ЭККБЭ5 бўйича органик ифлослантирувчиларини ялпи юкламаси, фаол концентрация ёки чиқинди сувларни тозалашда ҳаво бериш давомийлиги ва яна шу каби ўхшаш бошқа кўрсаткичларни ўрганиш. Натижалар: аэротенк-даги ЭКББЭ5/г л/кунда 0,3 г юкламага тенг бўлган биокимёвий жараёнлар фаол илни ўсишидаги кўрсаткичлар каби бўлди. Хулоса: тўлиқ оксидланиш режимида аэротенкдаги тозалаш самарадорлиги жараёни тўлиқ тартибда кечади, бунда оғирлик юкламаси 0,2-0,25 г ЭКББЭ5/г л/сут, аэрация вақти 24 соат ва фаол илнинг миқдори 3,0 г/л га етган шароитда эришилади.