Abstract:
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда уни сув орқали тарқаладиган турли ноюқумли касалликлардан асраш ва сувнинг кимёвий таркибини ўзгаришидан келиб чиқадиган заҳарланишни олдини олиш кўзда тутилиши керак, чунки сувнинг инсон организмга таъсири бевосита бўлиши мумкин, бунга юқумли касалликлар, инвазиялар, заҳарланишлар, эндемик ноюқумли касалликлар киради. Сувнинг кимёвий таркибига боғлиқ эндемик касалликлар ҳозирги даврнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда,хусусан бизнинг республикамизда сийдик тош касаллиги худудий патология ҳисобланади