Abstract:
Маълумотларга кўра, инсон умри давомида ўртача 75 тонна сув истеъмол қиларкан. Хусусан, катта ёшдагилар бир кеча-кундузда 2,5-3 литр сув истеъмол қилди. Шундан 1,2 литри ичимлик сувига тўғри келади, 1 литри турли озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавотлар таркибидаги сув орқали истеъмол қилинади, 0,3 литри организмда модда алмашинуви жараёнида пайдо бўлади. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг экспертлари дунѐдаги барча касалликларнинг 80 фоизи ифлосланган сув орқали юқишини аниқладилар.