Abstract:
Аҳоли яшаш жойлари атмосфера ҳавосининг эколого-гигиеник холатини 2017-2020 йиллар динамикасида ретроспектив тахлил қилдик ва қуйидаги натижаларни олдик: 2017 йил умумий олинган намуналар сони - 1902 та (100%), улардан - 263 таси (13,8%), 2018 йил умумий олинган намуналар сони - 1950 та (100%), улардан - 323 таси (16,5%), 2019 йил умумий олинган намуналар сони - 1677 та (100%), улардан - 198 таси (11,8%), 2020 йил умумий олинган намуналар сони -973 та (100%), улардан - 130 таси (13,3%) гигиеник талабларга жавоб бермаган. Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкин 2018 йилдаги намуналар бошқа йилларга нисбатан кўп гигиеник талабларга жавоб бермаган. Бу эса атмосфера ҳавосини доимий мониторингни олиб бориш аҳамиятини кўрсатади.