Abstract:
Кузатув йилларининг барчасида қудуқ сувининг қаттиқлик даражаси гигиеник талабларга мос келмади. Сийдик тош касаллиги эркакларга нисбатан аёлларда кўп қайд этилганлиги аниқланди. Аҳоли ўртасида сувнинг умумий қаттиқлигига боғлиқ касалликлар профилактикасида ичимлик сувининг умумий қаттиқлигини доимий назорат қилиб туриш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Буйрак тоши пайдо бўлмаслигининг асосий талабларидан бири соғлом турмуш тарзига риоя этиш, ўз вақтида таомланиш, витаминга бой маҳсулотларга урғу бериш, етарлича суюқлик ичишдир.