Abstract:
Сув танқислиги муаммоси бўлган мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон 25-ўринни эгаллайди. Сўнгги 10 йилда Ўзбекистонда сув заҳиралари 12 фоизга, жорий йилда ўтган йилги билан солиштирганда 15 фоизга камайган. Глобал иқлим ўзгариши туфайли республикада қуруқ фаслларнинг давомийлиги ошиб бормоқда, тоғларда қор заҳиралари майдони камаймоқда, камсувлик такрорланиши тобора кўпаймоқда.