Abstract:
Касалликнинг олдини олиш учун аҳоли яшайдиган жойларни тоза тутиш, озиқ-овқат корхоналари, сув тармоқлари устидан санитария назоратини кучайтириш, пашшани йўқотиш, шахсий гигиена қоидаларига жиддий риоя қилиш, мева-сабзавотни тоза сувга обдан ювиб ёйиш керак. Аҳолини айниқса қишлоқ жойларида, тоза ичимлик сув билан таъминлаш нафақат дизентерияда, балки барча ўткир ичак касалликларининг олдини олишда муҳим ижтимоий тадбир ҳисобланади.