Abstract:
Ушбу амалий машғулотлар учун қўлланма эпидемиологиядан ўзбек тилида ёзилган биринчи қўлланмадир. Китобда келтирилган материаллар эпидемиология фанининг замонавий ютуклари хакидаги маълумотларга асосланиб кизикарли килиб берилган. Қўлланмада умумий ва хусусий эпидемиологияга бағишланган иккига бўлим мавжуд. Умумий эпидемиология бўлимида эпидемиология фани, эпидемик жараён, эпидемиологик текширув усуллари, инфекция манбаи, юкиш йўллари ва юктириш
омиллари, юкумли касалликларга карши кураш чора-тадбирлари батафсил баён килинган. Шунингдек, ушбу бўлимда дезинфекция, дезинсекция, дератизация ва стерилизация хамда юкумли касалликларнинг махсус профилактикаси мавзуларига алохида эътибор берилган.